Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш тартиби бўйича услубий қўлланма
Мазкур услубий қўлланма ерости сувларидан фойдаланувчилар ва ерости сувлари истеъмолчилари томонидан ерости сув олиш иншоотларида ўрнатилган сув ҳисоблаш воситаларини давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рўйхатга олиш ва муҳрлаш тартиб-таомилларини содда ва тушунарли тарзда ёритиб бериш мақсадида ишлаб чиқилган.